Қутқарувчилар Россиянинг Ленинград вилояти, Приозерск туманидаги вертолёт қулагани тахмин қилинаётган Суходольское кўлида қидирув ишларига киришди. Бироқ ҳозирча вертолёт топилмаган, дея хабар беради «ТАСС».
Ҳодиса жойига қутқарувчилар, терговчилар ва полиция етиб келган. Гап хусусий вертолёт ҳақида кетаётгани билдирилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, вертолёт симларга ўралашиб қолиб, кўлга қулаб тушган, айрим манбаларга кўра ҳатто портлаган ҳам. Унинг бортида икки киши бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)