Бразилиянинг янги ҳукумати давлат муассасаларида лавозимидан четлатилган мамлакат президенти Дилма Руссефф портретлари ва суратлари сақлаб қолинишини ёқлайди. Бу ҳақда куни кеча давлат раҳбари фуқаролик девони бошлиғи лавозимида иш бошлаган Элисеу Падилья маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Дилма Руссефф фотолари мавжуд давлат идораларида ҳеч нарса ўзгармайди. Унинг портретлари ўз жойида қолади. Бу президент вазифасини бажарувчи Темернинг қарори, у ҳукумати вақтинчалик эканлигини яхши англайди», — дея таъкидлаган Падилья.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дилма Руссефф вақтинча лавозимидан четлатилгандан сўнг вице-президент Мишел Темер давлат раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)