Япония жануби-ғарбида 10 мингдан ортиқ киши мамлакатда юз берган туркум зилзилалардан бир ой ўтиб, эвакуацияда қолмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Киодо» агентлигига кўра, Япония расмийлари ерости силкинишларида шикастланган биноларни тиклаш (82 мингдан ортиқ бинога зиён етган) ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун қўшимча 778 миллиард иена (7,2 миллиард доллар) ажратиши кутилмоқда. Зилзилада зарар етган 173 та мактаб шу ҳафтадагина иш бошлашга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 14 ва 16 апрель кунлари Кюсю оролининг Кумамото префектурасида 6,5 ва 7,3 магнитудали икки йирик зилзила рўй берди. Охирги маълумотларга кўра, 49 киши офат қурбони бўлди, 2 мингдан ортиқ киши жароҳатланган, 200 мингга яқин киши эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)