ИШИД террорчилик ташкилоти Ракка қуршаб олинишига тайёргарлик кўрмоқда ва шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда, АҚШнинг ИШИДга қарши коалицияси расмий вакили полковник Стивен Уорреннинг баёнотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Унинг сўзларига қараганда, маълумотлар ижтимоий тармоқлар ва янгиликлар ҳисоботидан олинган. «Биз Раккада фавқулодда ҳолат жорий этилганлигини кўрдик, душман хавфни сезмоқда. Шундай бўлиши ҳам керак», — дейди полковник.
Унинг маълум қилишича, ИШИД шаҳар атрофи ва унинг ичкарисидаги кучларини қайтадан гуруҳларга ажратмоқда ҳамда марраларни авиазарбалар ва ердаги ҳужумдан ҳимоя қилиш мақсадида аниқ бир ҳудудларни мустаҳкамлашга уринмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)