Буюк Британия ҳудудида теракт тайёрлашда айбдор деб топилган 25 ёшли британиялик Юнид Хан бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилди, деб ёзади «Интерфакс».
Аввалроқ ишни олиб бораётган прокурор тергов доирасида Хан ИШИД жангарилари билан АҚШнинг Буюк Британиядаги ҳарбий объектларига ҳужумлар усулларини муҳокама қилгани аниқланганини айтган эди.
Фармацевтика компаниясида экспедитор ҳайдовчи бўлиб ишлаган Хан ИШИД гуруҳига меҳр қўйган ва 2015 йил май—июнида иш баҳонасида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Англия шарқида жойлашган базасини кузатган.
Полициячилар Ханнинг уйини тинтув қилганида ИШИД байроғини ҳамда қўлбола бомба тайёрлаш ҳақидаги мақола бўлган ноутбукни аниқлаган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)