Ўзбекистонлик теннисчи Нигина Абдураимова Япониянинг Фукуока шаҳрида давом этаётган, соврин жамғармаси 50 минг доллардан иборат теннис турнирининг жуфтликлар беллашувида ярим финалга йўлланма олди, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
Россиялик Ксения Ликина билан тандем ҳосил қилган Абдураимова чорак финал учрашувида япониялик Михару Иманиши ва Рика Фуживара жуфтлигини 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Финал йўлланмаси учун баҳсда Абдураимова/Ликина тандеми турнирнинг иккинчи рақамли жуфтлиги – япониялик Канаэ Хисами ва Котоми Такахата дуэтига қарши кортга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Ликина ва Абдураимова жуфтликлар баҳси илк даврасида мусобақанинг учинчи рақамли жуфтлиги – Акико Омаэ (Япония) ҳамда Пингтарн Плипуеч (Таиланд) дуэтини 6:4, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Яккалик баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик 21 ёшли теннисчи илк даврада болгариялик Александрина Найденовага қарши баҳс олиб борди ва 4:6, 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Изоҳ (0)