Халқаро футбол федерациясининг (ФИФА) бош котиби лавозимини биринчи марта аёл киши эгаллайди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бош котибнинг исми 13 май куни эълон қилинади, бу лавозимни европалик бўлмаган аёл киши эгаллаши кутилмоқда», — дейилади хабарномада.
Айни пайтда ФИФА бош котиби лавозимини вақтинчалик Маркус Каттнер бажармоқда. У, ўз навбатида, футбол фаолиятидан 12 йилга четлаштирилган Жером Валькенинг ўрнини эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)