Актриса, сценарийнавис ва продюсер Милана Вайнтруб «Тез ёрдам», Californication, «Лиззи Магуайр» каби машҳур сериаллар, «Севги», «Оққуш» сингари фильмлар, реклама роликларидаги роллари орқали танилган. Бироқ унинг асли ўзбекистонлик эканлигини кўпчилик билмаса керак, дея ҳикоя қилади My Day.
Милана 1987 йилда Тошкентда туғилган, 2000 йил бошларида ота-онаси билан АҚШга кўчиб ўтган. Актрисалик карьерасини беш ёшида, Mattel компаниясининг Барби қўғирчоғи реклама ролигидаги иштирокидан бошлаган. Кейинчалик ўсмирлар орасида оммалашган «Лиззи Магуайр» сериалида эпизодик ролда пайдо бўлди.
У томошабинларга асосан Californication, «Тез ёрдам», «Ёлғон манзили» сериаллари, A&AT реклама роликлари туркумидаги роллари орқали танилди. New Media Rockstars канали орқали намойиш этилган Let’s Talk About Something More Interesting сериалида иштирок этди. 2015 йилда эса «Ўзга коинот» фантастик комедия сериалида суратга туша бошлади.
2016 йил январида Грецияга ташрифи ва қочоқлар оилалари билан учрашувидан сўнг Вайнтруб #CantDoNothing ижтимоий ҳаракати ва веб-сайти ҳаммуассисига айланди.
Изоҳ (0)