• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Хонанда Ҳожиакбар Ҳайдаров: Менга на Эркин Комилов, на Теша Мўминов эътироз билдирди

    Хонанда Ҳожиакбар Ҳайдаров «Отамга деб» номланган илк альбоми тақдимотини ўтказди. Журналист Феруз Муҳаммаднинг ёзишича, тақдимот оқшомида Ҳожиакбар санъат йўлини адашиб танламагани, отаси — Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳайдаровнинг чин маънода муносиб издоши эканлигини исботлай олган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — «Йиғлатур» таронасини Ботир Қодиров ва Сардор Мамадалиев ҳам куйлаган. Ушбу қўшиқни Сиз ҳам такрор куйлашингиздан мақсад нима?— Бу қўшиқни Ботир Қодиров куйлашидан аввал ҳам билардим, у киши куйлаганидан кейин, «мен ҳам куйласам бўлар экан-да», деган фикр туғилди. Ботир Қодиров билан ҳам, Сардор Мамадалиев билан ҳам жуда кўп кўришамиз, суҳбатлашамиз, аммо бу қўшиқ ҳақида умуман гаплашмадик. Тўғриси, яхши қўшиқ халқники, шу маънода бирорта санъаткор «Бу меники», дея олмаса керак.

    — Интервьюларингиздан бирида: «Дадамнинг қўшиқларини қизғанаман, иложи борича бошқа санъаткорларга айттирмайман», деган экансиз.— Йўқ, қизғанаман деган гапни айтмаганман. Тўғри, дадамнинг қўшиқларини кўпчилик куйлади, булар орасида ёш санъаткорлар ҳам бор, баъзи бирлари биздан сўрамасдан, онамнинг олдидан ўтмасдан куйлаганлари ҳам бўлди. Шундай ҳолатларда дадамнинг яқинлари, дўстлари менга танбеҳ берди, «Дадангни қўшиқларини ўзинг айт, бу сенга васият», дейишди. Ўйлаб қарасам, бу қўшиқлар ҳақиқатан ҳам менга васият экан, мен буларни қўш-қўллаб тарқатиб юбора олмас эканман. Дадамнинг қўшиқларларини куйлайман дея астойдил ҳаракат қилганларга ҳеч қандай эътирозим, қаршилигим йўқ. Аммо мен ҳам бундан кейин санъат йўлини танладим, бу қўшиқларни қўлимдан келганича ўзим куйлашга ҳаракат қиламан.

    — Жонли ижрода унча-мунча санъаткорни ортда қолдира оладиган қобилятингиз, овозингиз бор. Тақдимотда отангизнинг қўшиқларини ўзгартирилган вариантини иложи борича куйламадингиз. Илтимос қилишгани учун мажбуран куйлагандек кўриндингиз. Бу «Дўлана»нинг ўзгартирилган варианти танқидга учраганидан кейин чиқарилган хулосами? Энди «Дўлана»нинг янги талқинини куйламайсизми?— Аввало, мазкур тақдимот дадамнинг ёрқин хотираларига бағишлангани учун у кишининг қўшиқларини иложи борича ўзгартирмасдан куйлашга ҳаракат қилдим. Чунки тадбирда дадамнинг дўстлари, мухлислари меҳмон бўлди, қўшиқларни асл вариантини куйламасам бўлмасди. «Дўлана» қўшиғининг янги варианти чиқди, дегани бу янги талқин оригиналидан ўтди, дегани эмас, балки уни ёшлар ҳам эшитсин, куйласин деган мақсад кўзланган. Янги талқиндаги «Дўлана»ни асосан тўй-тантаналарида, тадбирларда куйлаяпман. Кўз тегмасин, қўшиқни ёшлар яхши қабул қилмоқда.

    — «Дўлана» қўшиғи учун ишланган клипда суратга тушган устоз санъаткорлар — Эркин Комилов, Ҳамид Тошпўлатов, Теша Мўминов Сизга эътироз билдиргани ҳақида гап-сўзлар чиқди.— Клипда суратга тушишга розилик билдиришгани, вақтларини аямаганликлари учун устозларимизга катта раҳмат. Лекин, тўғриси, улар нима учун бундай фикрлар билдиришганига менда аниқ бир жавоб йўқ.

    — Улар сиз билан кўришиб ёки телефон қилиб, эътироз билдиришдими?— Йўқ, ҳеч ким менга эътироз билдирмади. Устозларимизнинг сўзларини фақат газета орқали ўқидим, холос.

    — Клип ғояси кимга тегишли эди?— Қўшиқ ғояси Илҳом Маматовга, клип ғояси эса продюсерим ва клипмейкер томонидан ўйланган. Шу вақтгача барча қўшиқларимга клип ғоясини ўзим таклиф қилардим. Бу сафар ишга умуман аралашмай, уларга ишондим. Қўшиқ номи «Дўлана» бўлмай, сўзлари ҳам бошқа бўлганида, бунчалик танқид бўлмас эди. Ишонч билан айта оламанки, бу қўшиқ ўз мухлисларини топа олди.

    — Продюсерингиз: «Бир йилдан сўнг ‘Истиқлол’ санъат саройида жонли ижрода концерт берамиз», деди.— Ҳозир қўлимдан келганича ижод қиляпман. Концерт беришдан олдин мухлисларим қўллаб-қувватлашига, уларнинг қалбидан жой эгаллаганимга ишонишим керак. Концерт беришимга ҳаққоний талаб бўлса, ўша даражага етсамгина, албатта, концерт бераман.

    — Ҳозир деярли ҳеч ким танимайдиган хонандалар ҳам концерт бермоқда.— Мени ундай ниятим йўқ: концертимга мажбуран эмас, қизиқиб, мухлис бўлиб тушишларини истайман. Бир йил мобайнида тинимсиз меҳнат, ижод қилиб, концерт бериш даражасига етсам, илк яккахон дастуримни тақдим этаман. Бўлмаса — кутаман, ижод ва меҳнатдан тўхтамайман.

    — Сизга ким ҳомийлик қилаяпти?— Асосан ўзимиз, оиламиз. Оила аъзоларим билан маслаҳатлашиб, бир тўхтамга келганимиздан сўнг, буни продюсеримиз билан келишиб оламиз.

    10.05.2016, 15:28   Изоҳ (0)   21678
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Йигитали: «Райҳонга уйланиб, ёшлик қилгандирман...»

    10.05.2016, 12:33

    Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ўз онаси ҳақида «Нон» деб номланган фильм суратга олади

    10.05.2016, 12:16

    Хонанда Райҳон биринчи марта фарзандлари билан бирга концертга тушди

    10.05.2016, 11:50

    Сардор Раҳимхоннинг концертидан фоторепортаж

    10.05.2016, 11:41

    Тошкентда «Менинг Тошкентим» мюзиклига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

    09.05.2016, 17:11

    Ҳожибой Тожибоев, Муҳриддин Холиқов, Абдумўмин Ўтбосаров, Шаҳнозабону, Нуриддин Ҳайдаров, Охунжон Мадалиев — фарзандлари хотирасида

    09.05.2016, 13:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.