Корея Республикаси, АҚШ ва Япония делегациялари раҳбарлари олти томонлама музокараларда КХДРнинг ўз ядро ва ракета дастурларидан воз кечишига эришиш учун ҳаракат қилишга келишиб олди, деб ёзади «ТАСС» Жанубий Корея ТИВ вакилига таяниб.
Бундай келишувга томонлар Жанубий Корея ҳукуматининг Корея ярим оролидаги тинчлик ва хавфсизлик масалалари бўйича махсус вакили Ким Хон Гюннинг Япония ТИВ Осиё-Тинч океани департаменти директори Кимихиро Исиканэ ва АҚШ ҳукуматининг КХДР бўйича махсус вакили Сон Ким билан телефон суҳбати чоғида эришган.
Томонлар Пхеньянда бўлиб ўтган Корея Меҳнат партиясининг VII қурултойида қабул қилинган ядро ва ракета ишланмаларини давом эттириш қарорига нисбатан фикр алмашган ва Шимолнинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларига риоя қилишига эришишга келишиб олган.
Изоҳ (0)