Бир муддат аввал клипмейкер Рауф Набиевнинг Instagram’даги саҳифасида эски бир кабриолетнинг сурати пайдо бўлди. Суратга муаллиф шундай изоҳ қолдирган: «‘Мафтунингман’ фильмидаги тарихий машина — ‘М’-ка».
«Даракчи» газетасининг ёзишича, «‘Мафтунингман’ фильми бош қаҳрамонларининг бахтли кунида хизмат қилган машина» ҳозирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актёр Жумадулла Раметовга тегишли.
«Тарихий буюмларга қизиққаним боис, ‘Мафтунингман’ фильмида ишлатилган машина эътиборимни тортган. Шу машинани ‘Ўзбекфильм’ киностудиясидан уч йил аввал сотиб олганман. Шундан бери уни ҳайдаб юраман», — дейди актёр.
Қайд этиш жоиз, «Мафтунингман» фильми бош қаҳрамонларини фильм сўнгида аэропортга олиб бориб қўядиган автомобиль афсонавий ЗИС-110 автомобилининг кабриолет версияси ҳисобланади.
Рауф Набиевнинг Instagram’ида сурати эълон қилинган ҳамда Жумадулла Раметовга тегишли автомобиль эса, катта эҳтимол билан, 1936—1943 йилларда ишлаб чиқарилган М-1 нинг модернизация ва тюнинг қилинган, кабриолетга айлантирилган кўринишидир.
Изоҳ (0)