Карате бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 28—29 апрель кунлари бўлиб ўтган Марказий Осиё чемпионатидан 7 олтин, 6 кумуш ва 13 бронза, жами 26 та медаль билан қайтди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Дилдора Аннадурдиева, Ҳилола Бадалова, Мадина Ҳакимжонова, Искандар Хушбеков, Иброҳим Хўжаёров, Комил Зокиров ва Шоҳрух Турсунмуҳаммадов чемпионатда олий ўринларни эгаллаган.
Мусобақаларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистондан келган 300 дан зиёд спортчи иштирок этган.
Изоҳ (0)