Ўзбекистонлик Жамшид Тўраев икки бармоқда тортилиш бўйича дунё рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Гиннес рекордлари сайтида маълум қилинган, дея хабар беради «Газета.uz».
Жамшид бир дақиқа давомида фақат ўрта бармоқларидан фойдаланиб, 19 марта тўлиқ тортилди. Аслида у 25 маротаба тортилганди, бироқ бу ҳаракатлардан олтитаси ўрнатилган талабларга жавоб бермагани учун инобатга олинмади.https://www.youtube.com/watch?v=CXaP4xDOiRM
Рекордни қайд этишга берилган талабномада 37 ёшли спорт ишқибози, маълумоти бўйича юрист Тўраев беш йилдан бери шу тариқа шуғулланиб келаётганини билдирган.
Бу Жамшид Тўраев ҳисобидаги иккинчи Гиннес рекорди — у ўтган йил май ойида турникда бир дақиқа давомида 23 маротаба орқачалаб тортилиб, жаҳон рекордини ўрнатганди.
Изоҳ (0)