АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан босимни янада кучайтириш ва бунда фақат БМТ Хавфсизлик кенгаши билан чекланиб қолмасликка интилмоқда. Бу борада Япония ва Жанубий Корея билан ҳамкорликда иш олиб борилади. Давлат котибининг биринчи ўринбосари Энтони Блинкен Конгресс вакиллар палатаси халқаро ишлар қўмитасидаги эшитувлар чоғида шу ҳақда маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биз мавжуд тузумни бойитишга хизмат қилиши мумкин бўлган ҳар қандай воситаларни чеклашга ҳаракат қилмоқдамиз», дея таъкидлаган Блинкен гап, жумладан, хорижда ишлаётган КХДР фуқаролари пул жўнатмалари ҳақида кетаётганлигига аниқлик киритди. Ўзини «дипломат» атаб, чет элларда бизнес юритишга ҳаракат қилаётган, топган даромади эса мамлакат ғазнасига кетаётган шахслар фаолиятига ўша хорижий давлатнинг расмийлари ёрдамида чек қўйиш устида иш олиб борилаётганлигини билдирди.
Давлат котиби ўринбосарининг айтишича, АҚШ КХДРдан келаётган кема ва самолётларга аэропортлар ҳамда денгиз портларига киришни мураккаблаштирадиган тўсиқларни юзага келтиришга ҳам ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ (0)