Лондоннинг ICE Futures биржасида июнда етказиб бериладиган Brent туридаги нефть нархи 28 апрель, пайшанба кечки пайт 0,34 долларга ошиб (0,72%), бир баррели учун 47,52 долларга етган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Нью-Йорк товар биржасидаги савдолар чоғида WTI туридаги нефтнинг июнь фючерслари 0,09 долларга кўтарилган (0,20%) ва бир баррели учун 45,42 долларни ташкил этган.
Ўтган ҳафта якунлари бўйича АҚШда нефть қазиб олиш ҳажми 0,2 фоизга, суткасига 8,938 миллион баррелгача пасайган. Бу 2014 йил октябридан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Экспертлар мазкур ҳолат нефть нархи кўтарилишига туртки бериши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)