Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри марказида қурилаётган бино котлован (пойдевор ётқизиш учун қазилган чуқур)га қулаб тушди, дея хабар бермоқда K-News воқеа гувоҳларига таяниб.
Дастлабки маълумотларга кўра, қурилиш билан Хитой компанияси шуғулланмоқда. Ҳодиса бугун, 29 апрель куни эрталаб юз берди.
Компаниядагилар бундай ҳолат — оддий қурилиш жараёни эканлигини айтди. Тафсилотлар аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)