«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Долорес Авейру ўғлининг «Манчестер Сити»га қарши Европа Чемпионлар Лигаси 1/2 финал жавоб ўйинига тайёр бўлишига умид қилаётганини билдирди, деб хабар беради «Чемпионат».
«Роналду ҳозир майдонга тушиш учун 80 фоизга тайёр, лекин келаси ҳафта у 100 фоиз тайёр бўлишига умид қиламан. Криштиану кучли характер эгаси ва у доимо кўпроғини истайди. Ўғлим Мадридда ўзини бахтиёр ҳис қилмоқда ва фаолиятини ўша ерда тугатмоқчи», – деди Долорес Авейру.
Эслатиб ўтамиз, «Вильярреал»га қарши (3:0) Испания чемпионати 34-турида жароҳат олган португалиялик ҳужумчи «Манчестер Сити»га қарши (0:0) Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал дастлабки учрашуви олдидан ўтказилган фитнес-тестдан ўта олмади ва ўйинни ўтказиб юборди.
Изоҳ (0)