Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Венесуэла «Эл-Ниньо» оқими келтириб чиқарган кучли қурғоқчилик оқибатларини бартараф этишда жаҳон ҳамжамиятидан кўмак сўрайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Николас Мадуро маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости». 

Фото: EPA

Фото: EPA

«Биз БМТ тизимлари ва мутахассислари билан алоқалар ўрнатдик, улардан илмий ва техник ёрдам сўралди. Юзага келган вазиятни ўнглаш ва барқарорлаштириш учун яқин ойлар, йиллар мобайнида тиклаш ишларини олиб бориш лозим», — дея таъкидлаган президент.

Ёмғирлар танқислиги Венесуэла сув омборларида сув сатҳининг камайиши ва электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайишига олиб келган. Мадуронинг билдиришига кўра, халқаро ёрдам Карони дарёси ва Боливар штатидаги «Эл-Гури» ГЕС сув омбори тизимларини тиклашда талаб этилади. Мамлакат энергетика вазири Луис Мотта Домингес маълумотларига кўра, ундаги сув сатҳи кескин пасайиб, ҳозирги кунда 241,6 метрни ташкил этмоқда. Бунгача энг паст кўрсаткич 2003 йилда қайд этилганди (244 метр).

Изоҳ
Асосий янгиликлар