26 апрель, сешанба куни Япониянинг марказий қисмида 4,8 магнитудали зилзила рўй берди. Миллий метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, ерости силкиниши маркази Токиога қўшни Канагава префектурасида, 30 километр чуқурликда бўлган, деб хабар беради «ТАСС».
Пойтахт минтақасининг барча нуқталарида кучли ерости силкинишлари сезилган. Хавфсизлик тизимини текшириш учун Токио метроси ва пойтахт ҳамда Осака ўртасидаги тезкор экспресс ҳаракати тахминан 20 дақиқага тўхтатилган.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган, эълон қилинган цунами хавфи деярли дарров бекор қилинган.
Изоҳ (0)