Қирғизистон парламентининг Конституциявий қонунчилик, давлат тузилмаси, суд-ҳуқуқ масалалари ва регламент бўйича қўмитаси Исҳоқ Масалиев номзодини спикерлик лавозимига тасдиқлади, дея хабар бермоқда «ТАСС» республика қонун чиқарувчи органига таяниб.
«Масалиев номзоди профилли қўмита томонидан ҳеч қандай муҳокамаларсиз маъқулланди», — дейишди матбуот хизматидагилар, Масалиевнинг номзодини парламент раиси лавозимига «Онугуу» («Прогресс») партияси фракцияси таклиф қилганини эслатар экан.
Аввалроқ ушбу лавозимга социал-демократик партия фракцияси парламент кўпчилиги коалицияси етакчиси Чиннибой Турсунбеков номзодини илгари сурган эди.
Қирғизистон парламенти спикери сайлови 27 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)