АҚШ 2001 йил 11 сентябрдаги терактлар ҳақидаги ҳужжатларни шу йил ёзида ошкор этади. Бу ҳақда Миллий разведка директори Жеймс Клэппер маълум қилган, дея хабар беради Meduza.
Клэппернинг айтишича, июнда 28 варақ ҳужжатдан махфийлик тамғаси олинади. Уларнинг эълон қилинишини теракт қурбонларининг яқинлари ва юристлар талаб этган. Саудия Арабистонининг терактларга тайёргарликдаги ўрни ҳақидаги маълумотлар сабабли Конгресснинг бир неча аъзолари ҳам ушбу талабни қўллаб-қувватлаган.
Изоҳ (0)