Денгиз қароқчилари Туркияга қарашли M/T Puli танкери экипажининг олти нафар аъзосини озод қилди. Бу ҳақда танкер эгаси бўлган Kaptanoglu Denizcilik компанияси адвокати Фехми Улгенер маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Кема экипажи 25 апрель, душанба куни озод қилинди. Денгизчилар тиббий кўрикдан ўтди, уларнинг ҳолати қониқарли аҳволда», — дея таъкидлаган адвокат.
Танкер 11 апрелда Нигерия ҳудудий сувларида қароқчилар томонидан қўлга олинганди. Улар экипажнинг бир қисми, жумладан, капитанни ҳам ўзи билан бирга олиб кетган, бортда қолган денгизчилар эса танкерни яқин орадаги портга етказганди.
Изоҳ (0)