Қрим олий суди Қримтатар халқи мажлиси жамоат бирлашмасини экстремистик ташкилот деб топиб, Россия ҳудудида унинг фаолиятини тақиқлади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Наталья Терентьева бошчилигидаги судьялар коллегияси ярим орол прокурори Наталья Поклонскаянинг даъвосини кўриб чиқиш натижасига кўра шундай қарорни қабул қилди.
Ўз даъво аризасида прокурор гўёки қрим татарларининг ўзи Мажлиснинг «ғайриқонуний ва провокацион» фаолиятидан нолиётганини билдирди.
Изоҳ (0)