Таниқли америкалик актёр, продюсер ва режиссёр Стивен Сигал Таиландда ўз продюсерлик компаниясига асос солиб, иккита янги фильм суратга олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Nation нашрининг билдиришича, Сигал бир ҳафта мобайнида Бангкокда бўлиб, Таиланд ҳукумати вакиллари билан учрашувлар ўтказган. Сигалнинг ушбу давлатда суратга олишни режалаштираётган фильмлари нима ҳақида бўлиши ҳозирча номаълум. Сигал билан учрашган парламент вакилларининг ишонтириб айтишича, янги фильмлар муай тай спорт турига бағишланади.
Стивен Сигал илгари ҳам Таиландда ишлаган — у режиссёр Чэн Сяодуннинг 2003 йилда экранларга чиққан Belly of the Beast («Маҳлуққа ҳужум») фильмида суратга тушган эди.
Изоҳ (0)