21 апрель куни оламдан ўтган америкалик хонанда Принснинг жасади Миннесота штатида кремация қилинди. Бу ҳақда марҳумнинг яқинлари маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Кремация жараёни қўшиқчининг яқинлари, дўстлари ва созандаларидан иборат кичик гуруҳ иштирокида бўлиб ўтди. Қолдиқлар кўмиладиган манзил сир сақланмоқда.
56 ёшли Принс Рожерс Нельсоннинг ўлими сабаблари ҳозиргача аниқланмади. Кремациядан олдин патологоанатом жасадни ёриб кўрган эди, натижалар бир ой ичида маълум бўлади.
Изоҳ (0)