«Sayyod.com» нашри асосчиси Сардор Комилов ўзининг Facebook’даги саҳифасида хонанда Азиза Ниёзметова «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан огоҳлантирилганини маълум қилиб, ташкилотнинг расмий хатини илова қилди. Бу ҳақда «Даракчи.uz» хабар бермоқда.
Хонанда Азиза Ниёзметова ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида интернет фойдаланувчилари билан қўпол муносабати, улар билан мулоқотда ҳақоратли сўзлардан фойдалангани бунга сабаб бўлгани эҳтимолдан холи эмаслиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)