Ғарб ОАВлари таниқли актриса ва режиссёр Анжелина Жолининг қиёфадошини топди, деб ёзади «Газета.ru». У яқинда телеюлдуз Кайли Женнернинг косметик компанияси рекламасида Жолига жуда ўхшаш қиёфада намоён бўлган модель Мара Тейген бўлди.
Бунгача у Milani Cosmetics ва Frankie’s Bikinis компаниялари учун ишлаган. Шуниси қизиқки, аввал ўхшашликни ҳеч ким сезмаган: Тейгеннинг Instagram’даги ярим миллиондан ортиқ обуначилари уни россиялик модель Ирина Шейк, Bratz қўғирчоғи ва, ҳатто, австралиялик қўшиқчи Натали Имбрулья билан қиёслашган эди.
Изоҳ (0)