Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2016 йилнинг 21 апрель куни Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Аллан Америка савдо палатасининг (AmCham) ҳар ойда бўлиб ўтадиган учрашувида чиқиш қилди ва Буюк Британия ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати

Фото: Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати

Учрашув International Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтди ва Америка савдо палатасининг 40 дан ортиқ аъзосини бирлаштирди.

Элчи ўз чиқиши давомида Буюк Британия иқтисодиёти ҳақидаги асосий маълумотлар, у бошдан кечирган ўзгаришлар ва турли соҳалар бўйича ҳозирги тизими ҳақида сўзлаб берди. У, шунингдек, Ўзбекистон бозорида фаолият кўрсатаётган Британия компаниялари ҳамда Ўзбекистон ва Буюк Британия хусусий сектори учун мавжуд имкониятлар ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

Кристофер Аллан ўз нутқида эслатиб ўтган икки имконият Экспорт кредитларини кафолатлаш департаменти (UK Export Finance) ва 2016 йилда бўлиб ўтадиган Халқаро бизнес фестивали (IFB 2016) билан боғлиқдир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади