Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Чандлер шаҳрида (Аризона штати) номаълум шахс икки нафар полициячига жароҳат етказди. Бу ҳақда, Чандлер полиция бошқармаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: Fox News

Фото: Fox News

Ҳодиса Walmart дўконлар тармоғидан бирида юз берди. Унинг ходимлари хизмат хонасидан номаълум эркакни чиқариб юборишини сўраб полицияга мурожаат қилди. Полициячилар воқеа жойига етиб келиши билан эркак уларга қарата ўт очди. Полициячилар ҳам бунга жавобан ўт очишга мажбур бўлди, жиноятчи ўлдирилди.

Яраланган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари шифохонага етказилди. Шифокорлар уларнинг аҳволи қониқарли эканлигини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия президентлигига номзод Дўғу Перинчек сайловда ғалаба қозонса, мамлакатни НАТОдан чиқаришга ваъда берди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 март куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Спорт
Криштиану Роналду терма жамоалар миқёсида иккита тарихий рекорд қайд этди