Хитойнинг жануби-ғарбий Гуйчжоу провинцияси полицияси 117 миллион юань (деярли 18 миллион доллар) миқдоридаги фирибгарлик ҳақидаги иш бўйича 62 кишини ҳибсга олди, дея хабар бермоқда «ТАСС» «Синьхуа» агентлигига таяниб.
Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, гумонланувчилар, ўзларини полициячи, банк ходими ва ҳуқуқшунос деб таништириб, Дуюн шаҳридаги қурилиш компанияларидан бирининг молиявий бошқарувчисини компьютерга зараркунанда дастурий таъминотни ўрнатишга кўндирган, унинг ёрдамида улар фирма ҳисобларига кира олган.
«Синьхуа» таъкидлашича, ушбу иш Хитойда телекоммуникация технологияларидан фойдаланиб амалга оширилган энг йирик фирибгарлик ҳисобланади.
Изоҳ (0)