Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Чандлер шаҳрида (Аризона штати) номаълум шахс икки нафар полициячига жароҳат етказди. Бу ҳақда, Чандлер полиция бошқармаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: Fox News

Фото: Fox News

Ҳодиса Walmart дўконлар тармоғидан бирида юз берди. Унинг ходимлари хизмат хонасидан номаълум эркакни чиқариб юборишини сўраб полицияга мурожаат қилди. Полициячилар воқеа жойига етиб келиши билан эркак уларга қарата ўт очди. Полициячилар ҳам бунга жавобан ўт очишга мажбур бўлди, жиноятчи ўлдирилди.

Яраланган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари шифохонага етказилди. Шифокорлар уларнинг аҳволи қониқарли эканлигини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда квартира ижараси ҳақидаги ёлғон эълонлар орқали 10 дан ортиқ фуқарони чув туширган шахс қўлга олинди
Дунё
Сомалидаги ўйин майдонида эски бомбалар портлаб кетди, 25 нафар бола ҳалок бўлди
Саломатлик
Қора шоколад ва барра сабзавотлар: таркибида кўп миқдорда магний мавжуд бўлган озиқ-овқатлар