Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 35-турида Мариднинг «Атлетико» клуби 3 очкога эга чиқиб, бир соат аввал пешқадамликни қўлга олган «Реал»ни 2-ўринга тушириб юборди.
«Атлетико» устози Диего Симеоне ҳисоб очилмай турган ўйиннинг 57-дақиқасига келиб Анҳел Корреани майдонга туширди. Бу ўзгариш 5 дақиқа ичида ўзини оқлаб, аргентиналик футболчи ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
35-турдан кейин «Атлетико» ҳисобида 82, «Реал»да 81 очко бор. 79 очкога эга бўлиб турган «Барселона» 23 апрелнинг сўнгги ўйинида Хихоннинг «Спортинг» клубини қабул қилади.
Испания Ла Лигаси 35-тур беллашувлари 23 апрель, шанба
«Атлетико» — «Малага» 1:0
Гол: Анҳел Корреа, 62 (1:0).«Атлетико»: Ян Облак, Лукас-Франсуа Эрнандес, Хуанфран, Филипе Луис, Хосе Мария Хименес, Янник Феррейра-Карраско (Анҳел Корреа, 57), Габи, Саул, Коке, Антуан Гризманн (Аугусто Фернандес, 66), Фернандо Торрес.«Барселона» — «Спортинг»«Эйбар» — «Депортиво»
24 апрель, якшанба«Леванте» — «Атлетик»«Севилья» — «Бетис»«Хетафе» — «Валенсия»«Вильярреал» — «Реал Сосьедад»
25 апрель, душанба«Сельта» — «Гранада»
Изоҳ (0)