Туркия Сурия чегарасида қўшимча ҳарбий бўлинмаларини тўплади, деб ёзади «РБК».
Бунда гап Бешинчи танк дивизияси таркибидаги янги танклар, шунингдек гаубица ва 120 миллиметрли қурол-яроғлар ҳақида бормоқда, улар Сурия билан чегара яқинидаги Килис провинциясига жойлаштирилади.
Ушбу ҳарбий гуруҳнинг мақсади сўнгги пайтларда бараварига ўқ отиш реактив тизими ёрдамида мамлакат ҳудудини тобора кўпроқ ўққа тутаётган ИШИД жангариларидан ҳимоя қилиш бўлади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)