Россиялик тижоратчи, ОНЭКСИМ инвестицион жамғармаси хўжайини Михаил Прохоров ўзига тегишли 62 метрли Solemar суперяхтасини сотиб юборди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Яхта 2003 йилда Голландиянинг Amels кемасозлик корхонасида ясалиб, 2011 йилда бутунлай қайта жиҳозлаб чиқилган эди.
Кемадаги олтита каюта жами 12 меҳмонни сиғдира олади. Бортда, шунингдек, тунги клуб, ҳовуз, жакузи, очиқ кинотеатр ва тўлиқ жиҳозланган спортзал бор.
Прохоров яхтага 27,5 миллион евро нарх ўрнатган эди.
Изоҳ (0)