АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Жон Бреннан 22 апрель, жума куни эълон қилинмаган ташриф билан Босния ва Герцеговина пойтахти Сараевога келди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Associated Press манбаларига кўра, Бреннан терроризмга қарши кураш билан шуғулланувчи маҳаллий махфий хизматлар вакиллари билан учрашади. АҚШнинг ушбу мамлакатдаги элчихонаси МРБ раҳбарининг ташрифи ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.
Изоҳ (0)