Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Американинг Forbes журнали 20 апрель, чоршанба куни 90 ёшини нишонлаган Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг шахсий бойлигини 530 миллион долларга баҳолади, дея хабар бермоқда «РБК».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Елизавета II Норфолкдаги Сандрингем саройи ва Абердинширдаги Балморал қасрига эгалик қилади. Чехиянинг Luxent агентлигидан тарихий мулк бўйича эксперт ушбу активларни тегишли равишда 65 миллион доллар ва 140 миллион долларга баҳолади. Қироличага, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб жойлашган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган бир нечта ер майдонлари ва от фермалари ҳамда Лондондаги кўчмас мулклар тегишли.

Бундан ташқари, Елизавета II ихтиёрида заргарлик безакларидан иборат шахсий тўплам ҳам бор. Улар орасида Cartier винтаж тиараси ҳам бўлиб, унинг нархи 900 минг долларга баҳоланмоқда. Қиролича Елизавета II нинг шахсий тиаралари айнан неча пул туриши номаълум бўлиб қолмоқда, аммо улар миллионлаб долларга тенг бўлиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)