Хитой космик станциялар учун махсус механик манипулятор қўлларни ишлаб чиқишда давом этмоқда ва ўн метр узунликдаги намунани яратишга улгурди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Агентлик манбаларига кўра, ишлаб чиқиш дастури 2007 йилдаёқ бошланган. Ўн метрли манипуляторлар фазода юкларни ортишга ва аниқ манёврларни амалга оширишга қодир.
Манипуляторлар еттита роботлашган бўғинга эга бўлиб, йўналишни режалаштириш тизими ва махсус камералар ёрдамидаги ўз ҳисоб-китоблари асосида космик кема юзаси бўйлаб ҳаракатлана олади.
Манбалардан бири таъкидлашича, муҳандислар Хитойнинг бўлажак космик станциясининг асосий ва тажрибавий модули учун иккита манипулятор қўл моделини яратган. Манипуляторлар ўз ишларини ҳамжиҳатликда амалга ошириши мумкин.
Изоҳ (0)