Эквадорда 16 апрель куни юз берган 7,8 магнитудали зилзилада камида 20 нафар чет эл фуқароси ҳалок бўлган. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирига таяниб, «ТАСС» хабар берди. Яна бир неча хорижлик офатдан сўнг бедарак йўқолган.
Қурбонлар орасида саккиз нафар колумбиялик, беш нафар кубалик, икки нафар канадалик, шунингдек, бир нафардан Доминика Республикаси, Ирландия, Буюк Британия, Италия ва Германия фуқаролари бор.
Вазир таъкидлашича, харобалар тартибга солиниши ва қидирув операцияси ўтказилиши жараёнида зилзила қурбонига айланган хорижликлар сони ўсиши мумкин.
16 апрель куни Эквадорда 7,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг маркази Муисне аҳоли пунктидан 28 километр жануби-шарқда, ўчоғи 20,2 километр чуқурликда жойлашгани айтилди. Табиий офат оқибатида кўп қаватли меҳмонхоналар, ресторанлар ва турар-жой бинолари қулаб кетди.
Охирги маълумотларга кўра, зилзила қурбонлари сони 570 кишига етди.
Изоҳ (0)