Эрон махфий тарзда Пентагон ортида қитъалараро баллистик ракета синови яширинган бўлиши мумкинлигини тахмин қилаётган янги ташувчи ракетани учирди. Бу ҳақда The Washington Free Beacon манбаларига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Синов натижалари билан танишган АҚШ разведка хизматлари 19 апрель, якшанба куни амалга оширилган Simorgh ташувчи ракетаси парвози қурилма орбитага чиқмаганлиги учун қисман муваффақиятли бўлган, деб ҳисобламоқда. «Бу ё муваффақиятсиз парвоз ёки сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқиши мўлжалланган учинчи устун синови бўлган», — дея маълум қилган Пентагондаги манба.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия ҳарбий доиралари Эрон баллистик ракета синовини ўтказганини қайд этганди.
Изоҳ (0)