Мадриднинг «Реал» футбол клуби билан шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар давом этадиган Криштиану Роналду жамоа президенти Фларентино Пересдан янги таклиф қабул қилиб олди. Унда футболчидан шартномани 2021 йилга қадар узайтириш сўралган, деб ёзди «Чемпионат» El Confidencial нашрига асосланиб.
2021 йилга келиб Роналду 36 ёшни қарши олган бўлади ва футболчилик карьерасини айнан «қироллик клуби»да якунлаши ҳам мумкин, дейилган хабарда. Айни пайтда эса Криштианунинг хизматлари билан Франциянинг «ПСЖ» ҳамда Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клублари ҳам жиддий қизиқмоқда. Янги клублар футболчига яхшигина шартнома ва бонуслар ваъда қилган.
Аввалроқ, «Вольфсбург»га қарши Европа Чемпионлар Лигаси жавоб ўйинидан кейин Роналду «ПСЖ» клуби президенти билан Парижда учрашгани маълум қилинганди. Франциянинг амалдаги чемпиони Роналдуни клубни катта эҳтимол билан тарк этадиган Златан Ибраҳимович ўрнига олиб келмоқчи.
Шунингдек, Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубини португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо қабул қилиб олса, Роналду собиқ жамоасига қайтиши ҳам мумкин. Ундан ташқари Иброҳимович ҳам Моуриньо билан ишлашга қарши эмаслигини билдириб ўтган.
Изоҳ (0)