20 апрель, чоршанба куни Атлантика океанининг шимолий қисмида 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда, АҚШ Геология хизмати ахборотига асосланиб, «ТАСС» маълумот берди.
Табиий офат эпицентри Барбадос оролидан 400 километр шарқда, ўчоғи эса 10 километр чуқурликда жойлашгани айтилмоқда.
Вайронагарчиликлар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Бугун, 20 апрелда, шунингдек, Папуа Янги Гвинея яқинида ва Марказий Осиёда силкинишлар қайд этилди.
Изоҳ (0)