АҚШ адлия вазирлиги «Панама архиви» ҳужжатлари эълон қилинганидан сўнг ошкор бўлган солиқдан қочиш ҳолатлари юзасидан текширув бошлади. Прокуратура қўшимча манбалар борасида ёрдам сўраб, журналистларга мурожаат этди. Бу ҳақда Нью-Йорк Жанубий округи прокурори Приит Бхарара маълум қилган, дея хабар беради «РБК».
Бхарара Журналистлик текширувлари халқаро консорциумига (ICIJ) офшорлар бўйича эълон қилинган материалларда акс этган масалаларни у билан муҳокама этишни сўраб, электрон мактуб йўллаган. Адлия вазирлиги тергов жараёнини рўкач қилиб, прокурорнинг хабарига изоҳ беришдан бош тортди.
Олдинроқ «Панама архиви»ни текшириш бўйича Еврокомиссия махсус комиссия ташкил этишга қарор қилганди. Мазкур комиссия ваколати 4 май куни бўлиб ўтадиган конференцияда Европарламент президенти томонидан белгиланади.
Изоҳ (0)