Шимолий Осетияда ҳаво транспорт воситаси ҳалокатга учради. Унинг учувчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар беради «РИА Новости».
Агентлик манбасининг маълум қилишича, «ҳаво транспорт воситаси Терская қишлоғидан 2 километр узоқликда қулаган, ҳалокат жойида ёнғин қайд этилмаган». Россия ФВВ минтақавий бошқармаси вакилининг билдиришига кўра, мотодельтаплан ҳалокатга учраган.
Ҳодиса тафсилотларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)