Туркиянинг Килис шаҳрига Сурия ҳудудидан тўртта ракета ўқи келиб тушиши натижасида бир киши ҳалок бўлди ва яна бир киши жабрланди, дея хабар бермоқда «РБК» Туркиянинг Dogan ахборот агентлигига таяниб.
Ушбу маълумотни Reuters’нинг Туркия хавфсизлик соҳасидаги манбалари тасдиқлади. Кейинроқ Reuters манбалари Килис шаҳрига бешинчи ракета келиб тушганини маълум қилди. Оқибатда яна бир киши ҳалок бўлди, бир киши яраланди.
Associated Press туркиялик мансабдор шахсларга таяниб ёзишича, ўқ ёғдирилиши натижасида жами тўрт киши, жумладан, уч нафар ёш бола ҳалок бўлди. Уларнинг барчаси сурияликлар.
Изоҳ (0)