Чилида кучли ёмғирлар келтириб чиқарган тошқинлар туфайли икки киши ҳалок бўлди ва саккиз киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда мамлакат президенти Мишель Бачелет маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Пойтахт Сантьягонинг 4,5 миллионга яқин аҳолиси Майпо дарёси жала оқибатида ифлослангани сабабли ичимлик сувидан маҳрум бўлди. 80 мингдан ошиқ киши электрсиз қолди, 300 киши эвакуация қилинди.
Юзага келган вазият туфайли пойтахт мактабларида 18 апрель, душанба куни машғулотлар бекор қилинди.
Изоҳ (0)