Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе илк бор расмий ташриф билан Эронга боради. Бу ҳақда президент маъмуриятининг 18 апрель, душанба куни эълон этилган пресс-релизида маълум қилинди, деб хабар беради «РИА Новости».
Икки мамлакат ўртасида 1962 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бери Жанубий Корея раҳбарининг Теҳронга биринчи ташрифи 1—3 май кунлари бўлиб ўтади.
Пресс-релизга кўра, Пак Кин Хе Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашиб, энергетика, инфратузилма, хавфсизлик, соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари юзасидан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)