Мьянмада асосий миллий байрам — янги йил кириб келганини билдирувчи Тинжан сув фестивалини нишонлаш чоғида рўй берган фавқулодда ҳодисалар туфайли 36 киши ҳалок бўлди ва 316 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Фестивалнинг беш куни давомида турли кўринишдаги 46 та бахтсиз ҳодиса қайд этилди.
Жануби-Шарқий Осиёда байрам кунлари содир бўладиган фавқулодда ҳодисаларга асосан маст ҳолда машина бошқарадиган ҳайдовчилар сабаб бўлади.
Изоҳ (0)