Қуддусда автобус портлаб кетди, унга кичик бомба ўрнатилгани аниқланди. Бу ҳақда шаҳар мэри вакилига таяниб, Meduza хабар берди.
Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш натижасида 18 киши жабр кўрган, улардан икки нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.
Портлаш бўш автобусда содир бўлган, ўша вақтда унинг ёнидан йўловчилар ўтирган бошқа автобус ўтиб кетаётган бўлган. Иккала автобус ҳам ёниб кетган. Жабрланганлар куйиш ва ис газидан заҳарланиш ташхислари билан касалхонага етказилган.
Изоҳ (0)