Июнда етказиб бериладиган Brent маркасидаги нефть нархи Лондоннинг ICE биржасида 18 апрель кунги савдолар чоғида 0,32 фоизга — баррелига 43,24 долларгача кўтарилди, деб ёзади «Ведомости».
Нефть котировкалари ўсаётган бир пайтда Москва биржасида доллар рублга нисбатан 0,47 фоизга пасайиб, 66,15 рублга тенг бўлди, евро эса 0,13 фоизга арзонлашиб, 74,85 рублгача тушди.
Шу билан бирга, кун давомида нефть котировкалари пастлади ва баррелига 41 доллар даражасига етди, бу 17 апрель куни Доҳада нефть экспортчиларининг учрашуви якунлари таъсирида бўлди. Учрашувга 18 мамлакатдан делегациялар ташриф буюрди, музокараларнинг 19-иштирокчиси — Эрон учрашув арафасида нефть қазиб чиқаришни музлатиб қўйишни муҳокама қилишдан бош тортди ва буни мамлакатдан яқинда олиб ташланган санкциялар билан изоҳлади.
Изоҳ (0)