Эквадорнинг олтита провинциясида кучли зилзила туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди, деб ёзади «Интерфакс». Миллий гвардия сафарбар этилган.
Вице-президент Хорхе Глас вазиятни изоҳлашича, Портовьехо шаҳрида 16 киши, Мантада 10 киши ва Гуаяс провинциясида икки киши ҳалок бўлган.
Нашр эслатишича, 7,8 магнитудали зилзила эпицентри Муисне шаҳридан 27 км жануби-шарқда, ўчоғи эса 19 км чуқурликда жойлашди.
Тинч океани цунами ҳақида огоҳлантириш маркази зилзила эпицентридан 300 километргача масофада хавфли тўлқинлар юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.
Изоҳ (0)